Февраль ойида ҳукуматнинг ўзбек имо-ишора тилини шахслараро мулоқот воситаси сифатида ривожлантириш тўғрисидаги қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда яна ногиронликнинг ижтимоий модели эмас, тиббий жиҳатига эътибор қаратилган. Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Аҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ҳужжатнинг хом эканлигини таъкидлаб, уни такомиллаштиришни таклиф қилишмоқда.
Вазирлар маҳкамасининг имо-ишора тилини ривожлантириш бўйича қарори лойиҳаси жамоат муҳокамасидан ўтмоқда. Унга кўра, ўзбeк имо-ишора тилининг ҳуқуқий мақоми белгиланиши ва имо-ишора таржимаси хизматлари муҳтожларга тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
23 сентябрь — Халқаро имо-ишоралар тили куни. Имо-ишоралар тилининг Ўзбекистондаги мақоми қандай ва карларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган? Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Aҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг